«МЮ» Антонини клубга қайтарди. Клуб тергов жараёнига кўра қарорини ўзгартириши мумкин
Антони Бразилиядан яна «Манчестер Юнайтед» сафига қайтарилди.
«МЮ» клуби жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Антони сафга қайтарилганини маълум қилди. Футболчи жинсий зўравонликда айблангани ортидан Бразилияга бориб, полицияга кўрсатма бериши шартлиги ортидан клуб томонидан таркибдан вақтинчалик четлатилганди.
«Клуб иш берувчи сифатида Антонининг жамоа сафига қайтиб, машғулотларга киришишга рухсат берди. Бу борадаги қарор тергов жараёнидаги воқеалар ривожига қараб, ўзгариши мумкин», дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Антони 10 сентябр куни таркибдан четлатилганди. 23 ёшли ўйинчи 30 сентябр куни «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар