Моуриньо фаолиятидаги энг ёмон старт ҳақида: «Ҳа, энг ёмони, аммо «Рома» ўз тарихида илк марта кетма-кет еврокубоклар финалида ўйнади»
Жозе Моуриньо «Рома»нинг «Женоа»дан учралган йирик мағлубиятидан (1:4) кейин фикрларини билдирди.
«Студиядан узр сўрайман, суҳбатлашишга иштиёқим йўқ. Ҳаттоки ўйинчиларим билан ҳам гаплашмадим. Футболчилар билан гаплашмаган эканман, сизларнинг саволларингизга жавоб беришим қийин.
Ўйинни жуда ёмон бошладик, Манчини сариқ карточка олгач, бош ҳакам Даниэл Орсато эканлигини инобатга олиб, уни майдондан олишга мажбур бўлдим. «Женоа» ҳимояда ўйнаб ҳам ютди, 3-голдан кейин ҳаммаси ҳал бўлганди.
Ҳа, бу фаолиятимдаги энг ёмон старт. Аммо унумангки, «Рома» ўз тарихида илк марта кетма-кет икки марта еврокубоклар финалида ўйнади», - дейди Жозе.
Римликлар 6-турдан кейин 5 очко билан 16-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар