Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси Хитойни мағлуб этиб, финалга чиқди
Осиё Ўйинлари-2022 бугунги баҳсларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси олтин медал учун курашадиган бўлди.
Чоракфиналда Сингапурга қарши баҳс олиб борган қизларимиз 45:32 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олганди. Финал йўлланмаси учун курашда эса Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоамиз Хитойни мағлубиятга учратди. Ҳамюртларимиз мезбонлар устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал учун саҳнага чиқадиган бўлишди.
Маълумот учун, финалда Ўзбекистон Японияга қарши беллашади. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар