29.09.2023 14:15
4285
Теглар
Ҳангжоу-2022. Мулложонов иштирокини якунлади, Ҳабибуллаевда 2-ғалаба, Ситора чоракфиналда, Сабинада мағлубият

Осиё Ўйинлари-2022 29 сентябр кунги баҳсларида 4 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.

-92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Мулложонов мусобақани тарк этди. Чоракфиналда хитойлик Суэчжен Ҳанга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

-80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё Ўйинларидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Юртдошимиз Саудия Арабистони вакили Муҳаммад Ас-Субҳи билан жангда катта устунлик қилди ва техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Ситора Турдибекова Осиё Ўйинларида покистонлик рақибасини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди – 5:0. 

Яна бир жангда эса Сабина Бобоқулова Осиё Ўйинлари чоракфиналида хитойлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди – 0:5.

Маълумот учун, +92 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов дастлабки жангини 30 сентябр куни чоракфинал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар