28.09.2023 22:19
2543
Теглар
«Бугун медал ютишнинг иложи бўлмади, кейинги сафар албатта ютаман». 48 ёшли Чусовитина Нагоя-2026да ҳам иштирок этмоқчи

Осиё Ўйинлари-2022да ОАВ ва хорижлик мухлислар эътиборидаги спорт юлдузларидан бири Оксана Чусовитина бўлмоқда. Ўзбекистонлик гимнастикачининг чиқишлари катта воқелик сифатида ёритилмоқда.

Бугунги баҳсларда Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал баҳсида иштирок этиб, ўз дастурларини тўртинчи ўринда якунлади. 48 ёшли атлетимиз 13.383 балл жамғарди.

Чиқишидан кейин Чусовитина микс-зонада берган интервьюсида у ўзини яхши ҳис қилаётгани ва фаолияти ҳали давом этишини билдирди.

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Барчага раҳмат, мен сизнинг қўллаб-қувватлашингизни сезиб турдим. Бу жуда ёқимли эди. Афсуски, бугун медал ютишнинг иложи бўлмади, аммо ўйлайманки кейинги сафар албатта ютаман. Барчангизга раҳмат, сизлардан миннатдорман», - дея кейинги сафарги Осиё Ўйинларида иштирок этиши мумкинлигига шаъма қилди афсонавий гимнастикачи.

;Маълумот учун, 48 ёшли Чусовитина 1994 йилги Хиросима-1994 Осиё Ўйинларида 2та бронза, Пусан-2002да 2та олтин, Инчеон-2014да 2та кумуш, Жакарта-2018да кумуш медали соҳиби бўлган. Навбатдаги Осиё Ўйинлари 2026 йил Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар