28.09.2023 18:09
2761
Теглар
«Асосий вақтда ютмоқчи эдик, қийин ўйин бўлди ». Темур Кападзе Индонезия билан ўйин ҳақида

Осиё Ўйинлари-2022 нимчоракфинали доирасидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезия (2:0) ўйинидан кейин Темур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

«Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Худога шукур ютдик, энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бугун асосий вақтда ютмоқчи эдик, чунки ҳар бир дақиқа кейинги ўйин олдидан рол ўйнайди. Индонезия ҳам яхши ҳаракат қилди. Кейинги ўйинларда яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак», - дейди Кападзе.

Маълумот учун, Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистони – Ҳиндистон баҳси ғолибига қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар