Саудия қироллик кубоги доирасидаги навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтди.
«Ал-Иттиҳод» сафарда «Ал-Холуд» меҳмони бўлиб, ўйиннинг асосий қисмида дуранг ўйнади – 1:1. Пенальтилар сериясида эса омад меҳмонларга кулиб боқди – 6:7. Шу куни Карим Бензема меҳмонларнинг қайдномасидан жой олмади. Фабиньо, Канте сингари ўйинчилар эса майдонга тушди.
Фирмино етакчилигидаги «Ал-Аҳли» эса Саудия қуйи дивизиони вакили «Ал-Айн»ни сафарда мағлуб этди – 3:2. Меҳмонлардан Ал-Брейкан дубл қайд этди.
Саудия қироллик кубоги. 1/16 финал
26 сентябр
«Ал-Айн» – «Ал-Аҳли» – 2:3
Голлар: 0:1 – Ал-Брейкан (23), 0:2 – Ал-Брейкан (29), 0:3 – Ал-Набит (39), 1:3 – Додо (82), 2:3 – Додо (90+7).
«Ал-Холуд» – «Ал-Иттиҳод» – 1:1
Пенальтилар серияси – 6:7.
Голлар: 0:1 – Диас (18, автогол), 1:1 – Васкес (40).