Осиё Ўйинлари-2022 дзюдо баҳслари жамоавий дастурида финалчилар номи маълум бўлди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аралаш жамоавий дастурда финалга йўл олди. Яримфиналда хитойлик спортчилар билан баҳс олиб борган ҳамюртларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик учун баҳс олиб борадиган бўлди. Жамоамизга финалда дзюдо ватани Япония жамоаси рақиблик қилади.
Муроджон Йўлдошев, Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Рината Илматова, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниёзовадан иборат микст терма жамоамизнинг Японияга қарши баҳси Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Қайд этиш жоиз, япон ва ўзбек дюдочилари турнирда медаллар сони бўйича умумжамоа рейтингида 1-2-ўринларни эгаллаб турибди. Япония жами 9та медал (4та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза) билан пешқадам, Ўзбекистон эса жами 8та медал (3та олтин, 1 кумуш ва 3та бронза) билан 2-ўринда бормоқда.