27.09.2023 13:44
1395
Ҳангжоу-2022. Улуғбек Рашитов – Осиё Ўйинлари ғолиби!

Ўзбекистоннинг Осиё Ўйинлари-2022даги олтин медаллари сони 6тага етди.

Таэквондо WT бўйича Улуғбек Рашитов Осиё Ўйинлари-2022 чемпионига айланди. У иорданиялик Абдул Карим Заидга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда рақибини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.

Олимпиада чемпиони саналмиш -68 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз чоракфиналда Хитой Таипейи аъзоси Йи Жуи Чиуни катта қийинчиликсиз доғда қолдириб, яримфиналга чиқиш билан бирга шоҳсупадан ўз ўрнини кафолатлаб қўйганди. Яримфиналда эса жанубий кореялик Ҳожун Жинни 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, чемпионлик баҳсига йўл олганди.

Маълумот учун, Улуғбек Рашитовдан сўнг Феруза Содиқова ҳам Осиё Ўйинлари-2022нинг финалига йўлланма олган. -67 кг вазн тоифасида ажойиб жанг олиб бораётган Содиқова ҳам тез орада финал баҳсини ўтказади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё Ўйинлари-2022даги олтинлари сони 6тага етди. Умумий медаллар сони эса 23тани ташкил этиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар