Таэквондо WT бўйича ўзбекистонлик икки спортчи Осиё Ўйинлари-2022 финалига йўлланма олди.
Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов Осиё Ўйинлари-2022да олтин медал учун курашади. -68 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз чоракфиналда Хитой Таипейи аъзоси Йи Жуи Чиуни катта қийинчиликсиз доғда қолдириб, яримфиналга чиқиш билан бирга шоҳсупадан ўз ўрнини кафолатлаб қўйганди.
Яримфиналда эса жанубий кореялик Ҳожун Жинни 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, чемпионлик учун баҳс олиб борадиган бўлди. Рашитовнинг финалдаги рақиби иорданиялик Абдул Карим Заид бўлади.
Улуғбек Рашитовдан сўнг Феруза Содиқова ҳам Осиё Ўйинлари-2022нинг финалига йўлланма олди. -67 кг вазн тоифасида ажойиб жанг олиб бораётган Содиқова яримфиналда эронлик Мелика Мирҳоссайнини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, ҳар икки спортчи камида кумуш медалини нақд қилган.