27 сентябр куни Ўзбекистон бокс жамоасининг яна уч вакили Осиё Ўйинлари-2022даги баҳсларга киришди.
-50 кг вазн тоифасида иштирок этган Сабина Бобоқулова сингапурлик Даниша До тўсиғидан ўтиб, кейинги босқичга чиқди.
-92 кг вазн тоифаси вакили Лазизбек Муллажонов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди.
63,5 кг вазн тоифасида амалдаги Осиё ва жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев эса мўғулистонлик Батарсуҳ Чинзоригга ютқазиб, саралаш босқичидаёқ турнирни тарк этди. Бу Ўзбекистон эркаклар боксидаги илк йўқотиш бўлди.
Эртага, 28 сентябрь куни Осиё Ўйинларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
-60 кг: Райҳона Қодирова - Дана Ал-Жабор (Қатар) (16:00)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (17:25 дан сўнг)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Марйон Пианар (Филиппин) (18:40 дан сўнг).
Маълумот учун, +92 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов дастлабки жангини 30 сентябр куни чоракфинал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши ўтказади.