26.09.2023 10:12
3637
Неймар «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин Жезуш истеъфосини талаб қилганини рад этди

«Ал-Ҳилол» клубининг бразилиялик форварди Неймар жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан муносабати ёмонлигини рад этди.

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида «Навбаҳор»га қарши ўйинда қайд этилган дуранг натижадан (1:1) кейин бразилиялик юлдуз Ар-Риёд клуби раҳбариятидан жамоа устози Жорже Жезушни истеъфога чиқаришни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Неймар бу хабарлар ёлғонлигини маълум қилди.

«Ёлғон... Сиз бундай хабарларга ишонишни бас қилишингиз керак...

Миллионлаб обуначиларга эга бўла туриб, фейк хабарларни тарқатишни бас қилинг! Ҳурматни сақлаган ҳолда бундай ишларни тўхтатишингизни сўрайман. Бу ҳурматсизлик», - дея ёзади Неймар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Неймарнинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган. Ҳужумчи янги клуби сафидаги дастлабки 3 ўйинда 2та ассист амалга оширди. 

Аввалроқ, Жезуш Наманган клуби билан дурангдан кейин ўз жамоасини эмас, ҳакамлар ишини ва рақиб жамоанинг ўйинни чўзганини танқид қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар