26.09.2023 18:48
6222
Теглар
Арда Гюлер яна жароҳат олди 

«Реал» яримҳимоячиси Арда Гюлер яна жароҳат олди. 

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, туркиялик 18 ёшли футболчи мадридликларнинг бугунги машғулотлари якунида мушакларидан жароҳат олган.

Футболчининг 3 ҳафтага сафдан чиққани тахмин қилинмоқда. 

Маълумот учун, Арда жорий мавсум мадридликлар сафида ҳали майдонга тушмаган. У мавсум олди  жароҳат олиб, сафга қайтишга яқин эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар