Ҳангжоу-2022. Ирисхон Қурбонбоева дзюдочиларга 6-медални келтирди
Ўзбекистонлик дзюдочилар мамлакатимизга навбатдаги медални тақдим этишди.
Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб этди.
Маълумот учун, ҳозиргача дзюдочилардан икки спортчи олтин медалга эга чиққан. Дастлабки кунда Диёра Келдиёрова Осиё Ўйинлари-2022 ғолибига айланган бўлса, душанба куни Муроджон Йўлдошев чемпионликка эришганди. Вакилларимиз дзюдо бўйича ҳозирча умумжамоа ҳисобида жами 6та медал (2та олтин, 1та кумуш, 3та бронза) Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар