Диего Симеоне «Атлетико»нинг «Реал»га қарши ўйинидан (3:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоамиз ўйинни яхши ўтказди. Ҳисоб 2:0 пайти биз ҳаддан ташқари орқада ўйнадик ва рақибга бўш ҳудудлар қолдирдик. «Реал» бундан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай давом этсак, мағлубиятга учрашимиз муқаррар эди. Аммо Моратанинг голи бизни тўғри йўлга – яна ўз ўйинимизни кўрсатишга қайтарди. «Реал»нинг қанотларида муаммолар борлигини билардик ва уларнинг ҳимоячилари ҳужумга ўтганда бўш қолган ҳудудлардан фойдаландик. Стадион ҳам бугун жамоани ажойиб тарзда олға бошлади. Уларнинг таъсири яққол сезилди.
Жамоамизда буюк ўйинчилар бўлган ва Гризманн ҳам улардан бири. Унинг зарур бўлганда ҳимоявий ишлар билан шуғулланиши Антуаннинг жамоадаги муҳимлик даражасини янада оширади. У ҳар бир ёш ўйинчи учун ўрнак бўлишга арзийди», - дейди «Атлетико» устози.