25.09.2023 20:04
755
Теглар
Про лига. «Қўқон-1912» «Орол»ни мағлубиятга учратди

Про лига 18-турининг сўнгги ўйини Қўқонда бўлиб ўтди.

«Қўқон-1912» жамоаси ўз майдонида «Орол» клубини қабул қилди. Учрашувда Шаҳзод Бешимовнинг 44-дақиқадаги ягона голи водийликларга Нукус жамоаси устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» жамоаси 35 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Орол» эса 18 очко билан 6-поғонадан жой олган.

Про лига. 18-тур

Қўқон-1912 – Орол – 1:0

Гол: Шаҳзод Бешимов, 44.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар