Суперлига 19-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Пахтакор» (1:1) учрашувининг 90+7-дақиқасида амалдаги чемпион жамоа пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирганди.
Ҳакамлар маркази хабарига кўра, ушбу вазият эксперт-ҳакамлар комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилиб, бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг қарори тўғри деб топилган.
«Сўғдиёна» – «Пахтакор» баҳсидаги меҳмонларнинг пенальтиси. Мазкур вазиятда жарима майдончаси ичида ҳимоячи рақиб ҳужумчиси оёғига зарба бергани боис, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатган. Ҳолатни анча яқин масофадан кузатиб тургани учун бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳеч иккиланмай пенальти белгилаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Ҳакам вазиятга жуда яқин ва контакт аниқ кўринган, вазият пенальтига тортади; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди», - дейилади хабарда.