25.09.2023 14:13
2176
Теглар
Ҳангжоу-2022. Йўлдошев Ўзбекистонга тўртинчи олтин медални келтирди!

Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 4-олтин медалига дзюдо спорт тури вакили эгалик қилди.

Фото: МОҚ

Дзюдочи Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегациясининг бугунги ҳисобдан учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди.

-73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Ҳашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача дзюдочи Диёр Келдиёрва дастлабки олтинга эгалик қилган бўлса, академик эшкак эшишнинг яккалик баҳсларида Анна Пракатен 2-олтин медални келтирди. Академик эшкак эшувчилардан М4 дастурида Шеҳроз Ҳакимов, Давр Давронов, Дилшод Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети 3-олтин медални тақдим этганди, 4-олтин Муроджон Йўлдошев номига ёзилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон жами 12 та (4 тадан олтин, кумуш ва бронза) медал билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда. Хитой, Жанубий Корея ва Япония пешқадамлар учлигини ташкил этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар