Ҳангжоу-2022: Йўлдошев финалда, яна уч дзюдочимиз бронза медали учун курашади
Хитойда Осиё Ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирмоқда.
Дзюдо баҳсларида иккинчи куннинг саралаш беллашувлари якунига етди. Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Муроджон Йўлдошев финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медаль йўлидаги рақиби япониялик Соичи Ҳашимото бўлади. Шунингдек, бугун яна 3 нафар дзюдочимиз бронза медали учун татамига чиқади.
Финал:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Соичи Ҳашимото (Япония)
Бронза медали учун:
-81 кг: Мусо Собиров – Аблайхан Жуманазар (Қозоғистон)
-63 кг: Севинч Исоқова – Исмигул Куюлова (Қозоғистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Ю Жунг Лиао (Хитой Таипейи).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар