Ҳангжоу-2022. Алисе Фахрутдинова иккинчи бор Олимпиадага йўлланма олди
Осиё Ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимиз Ўзбекистон делегациясига яна битта Олимпиада йўлланмасини қўшиб қўйишди.
Замонавий бешкураш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Алисе Фахрутдинова мусобақани 1327 очко билан 7-ўринда тугатди. Қувонарлиси, ушбу натижа Фахрутдиновага Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини тақдим қилди.
Маълумот учун, ушбу спорт тури бўйича баҳслар Осиё Ўйинлари рўйхатига илк марта қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача гимнастикачи Тахмина Икромова ҳамда эркин курашчи Жаброил Шапиев, юнон-рум курашчиси Арам Варданян, Исломжон Баҳромов Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани нақд қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар