24.09.2023 13:44
1125
Теглар
Де Йонг жароҳат олиб, 5-7 ҳафтага сафдан чиқди. У «Реал»га қарши ўйингача сафга қайтиши номаълум

«Барселона» клуби жароҳат олган Френки де Йонгнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Клуб хабарига кўра, «Сельта»га қарши баҳсда (3:2) жароҳат олиб, майдонни тарк этган нидерландиялик футболчининг ўнг оёқ тўпиғи шикастланган. 

Mundo Deportivo нашрига кўра, де Йонгнинг тикланиб сафга қайтиши учун 5-7 ҳафта вақт талаб этилади.

Шу тариқа, де Йонг «Реал»га қарши ўтадиган 28 октябр кунига қадар сафга қайта олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Френки жорий мавсум Ла Лигадаги 6 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар