24.09.2023 14:41
11778
«Биз уни машғулотларда табриклагандик, аммо унутмайлик, биз Франция клубимиз». «ПСЖ» Мессининг танқидига жавоб қайтарди

«ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Хелайфи жамоа номидан Лионель Мессининг танқидига жавоб қайтарди. 

Аргентиналик футболчи яқинда берган интервьюсида Париж клуби уни ЖЧ-2022 чемпионлигидан кейин муносиб табрикламагани, унга ҳеч қандай унвон ёки ёрлиқ бермаганини танқид қилганди.

«Аргентинанинг ЖЧ-2022даги чемпионлигидан кейин биз ижтимоий тармоқларимизда видео эълон қилгандик. Унда Мессини машғулотларда табриклаганмиз, қолаверса, шахсан ўзини ҳам чемпионлик билан қутлаганмиз. Аммо унутмайлик, биз Франция клубимиз. 

Албатта, «Парк де Пренс» стадионимизда табриклаш ва байрам қилиш мумкин эди, аммо биз Месси мағлуб этган мамлакат, унинг жамоадошлари ва мухлисларни ҳурмат қилишимиз лозим. Шунга қарамай, у ажойиб ўйинчилигича қолади, унинг «ПСЖ»да тўп сурганидан фахрланамиз», - дейди Носир Ал-Хелайфи. 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финалида Аргентина Франция билан 3:3 ҳисобини қайд этган, пенальтилар сериясида эса 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар