Ҳангжоу-2022. Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги бронза медалига сазовор бўлди
Ўзбекистон делегацияси ХIХ Осиё ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди.
Академик эшкак эшиш бўйича енгил вазнли спортчилар ўртасида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги финалда маррага учинчи бўлиб етиб келишди.
Олтин медаль Хитойга, кумуш Ҳиндистон вакилларига насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Луиза Исломова ва Малика Тагматова жуфтлиги Ўзбекистон ҳисобига кумуш медал келтирганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар