23.09.2023 23:03
827
Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмага эга бўлди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медал ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. 

-60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Исломжон Баҳромов ана шундай ютуқлар билан юртимизга қайтадиган бўлди. 

Ҳамюртимиз ўтиш босқичида гуржистонлик Придон Абуладзени,  бронза медали учун баҳсда эса эронлик Меҳди Муҳсин Нажодни мағлубиятга учратишга эришди. 

Шу тариқа, миллий жамоамизнинг мазкур мусобақадаги медаллари 2та, Париж-2024 лицензиялари эса 3 тага етди. Бунгача Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медалига эга чиққан бўлса, Жавраил Шапиев ва Арам Варданян Париж-2024 лицензиясини қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар