23.09.2023 13:04
1607
Юнон-рум кураши. Арам Варданян Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Белградда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик яна бир курашчи Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олди.

Юнон-рум курашчимиз Арам Варданян Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди. Спортчимиз ушбу натижага Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида кучли бешликдан ўрин олиш орқали эришди.

-77 кг вазн тоифасида иштирок этган Варданян бронза медали учун баҳсда япониялик Нао Кусакага имкониятни бой берди. Сўнг Олимпиада йўлланмаси учун қозоғистонлик Демеу Жадираевга қарши гиламга чиқди. Ушбу баҳс юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Арам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди.

Маълумот учун, Варданян Ўзбекистон ҳисобига 3-йўлланмани тақдим этди. Бунгача гимнастикачи Тахмина Икромова ҳамда эркин курашчи Жаброил Шапиев Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани нақд қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар