Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги дастлабки баҳсни Ҳонгконгга қарши ўтказиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Захирадан майдонга туширилган Улуғбек Ҳошимовнинг 65-дақиқадаги голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Минглаб мухлислари қаршисида ҳаракат қилган рақиб охиригача курашди ва Темур Кападзе жамоасига «жанг» таклиф эта олди. Айниқса, дарвозабон бир неча бор қаҳрамонлик кўрсатиб, йирик ҳисоб бўлмаслигини таъминлади. Ўйин давомида тинмаган ёмғир ҳам рақиб фойдасига хизмат қилди.
Ушбу гуруҳдан ўрин олган Афғонистон ва Сурия турнирга кела олмаслигини билдирган. Шу сабаб Ўзбекистон ва Ҳонгконг ёшлари 25 сентябр куни яна бир бор тўқнаш келиб, гуруҳ ғолибини аниқлашади.
Қуйида Shancheng Sports Centre Stadium'да 8 мингга яқин мухлис қаршисида ўтган баҳсдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Суратлар муаллифи — Муҳиддин Қурбонов