23.09.2023 12:20
665
«Охиригача курашамиз» — Жамшид Саидов «Қизилқум»нинг Суперлигада қолиш имконияти ҳақида

Суперлига 19-тур доирасида «Сурхон» - «Қизилқум» учрашувидан (1:2) сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалабадан хурсандман. Бу 3 очко сув ва ҳаво каби керак эди. Йигитлар ўйиннинг муҳимлигини тушиниб туришганди. Уларга раҳмат айтаман. Шунингдек, узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга ҳам ташаккур. Турнир жадвалида сўнгги ўринда тургандик. Кураш давом этмоқда. Биз ҳам охиригача курашамиз. Муҳим ўйинлар ҳали олдинда.

Турнир жадвалидаги ҳолат сабабли «Сурхон» босимсиз ўйнади. Улар ҳозир 6-ўринда. Бизда эса босим бор. Аммо ушбу ўйинда йигитларнинг кўзи ёнди. Фақатгина ғалаба учун кўрсатма бердим.  Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Иккала бўлимда ҳам катта устунлик қилдик деб айта оламан. Шунчаки вазиятни якунлаш бизга етишмади. 

Акаки Шулаянинг Ван Перси услубидаги голи? Ростдан ҳам чиройли гол бўлди. Бундай голлар одатда топ чемпионатларда бўлиб туради», — дея Саидовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар