23.09.2023 14:33
4361
«Оёқларим «Криштиану, етади» демагунча ўйнавераман». Роналду дублга эришгани ва танқидчилари ҳақида

Криштиану Роналду «Ал-Аҳли»га қарши баҳсдан (4:3) сўнг қувончини яширмади.

«Яна иккита гол урганимдан, айниқса, жамоага муҳим ғалабани қўлга киритишда ёрдам берганимдан жуда хурсандман! Мухлисларимиз бизни уйда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди», — деб ёзади 38 ёшли ҳужумчи.

«Роналду тамом бўлган, дейишаётган экан... Бу ёлғон. Мен оёқларим «Криштиану, етади» демагунча ўйнавераман. Мен ҳали кўп нарсага қодирман. 

Футболни, голлар уришни севаман. Ғалаба қозониш жону дилим. Уни вақти ўтди деганларга хато қилаётганликларини исботлашда давом этаман», - дея «Ан-Наср»нинг 38 ёшли форварди сўзларини келтирган инсайдер Фабрицио Романо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар