Суперлига 19-туридан ўрин олган «Андижон» – «Навбаҳор» (2:1) учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Дастлаб, учрашув бош ҳаками Абдурашид Худойберганов голни инобатга олди, бироқ ВАРга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартирди ва гол ҳисобланмади. Ушбу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи дарвозабонга ҳалал берди, деган хулосага келиб қарор чиқарган.
«ФИФА томонидан 2023-24 йилги мавсум учун тайёрланган IFAB футбол қоидалари қўлланмасининг ўйиндан ташқари ҳолат учун ажратилган 11-бўлими, 2-бандига асосан рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда турган бўлса ва тўпга тегмаса-да, дарвозабонга халақит берса ёки унинг чалғишига сабабчи бўлса, урилган гол бекор қилиниши кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтилган. Яъни, ушбу вазиятда Абдурашид Худойберганов ФИФА томонидан қўйилган талаблар бўйича иш кўрди ва ҳеч қандай муҳокамага ўрин қолдирмади», - дейилади Ҳакамлар маркази баёнотида.