23.09.2023 00:44
1695
Теглар
Юнон-рум кураши. Жасурбек Ортиқбоев икки карра жаҳон чемпионати совриндори

Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди.

Юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев бронза медалига сазовор бўлди. -55 кг вазн тоифасида курашган ўзбекистонлик полвон 3-ўрин учун кечган баҳсда молдовалик Артём Деленауни 6:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Шу тариқа, Ортиқбоев кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигида бронза медалига эга чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача эркин курашчиларимиз ўз иштирокларини медалсиз якунлаганди. Фақатгина Жабраил Шапиев 5-ўринни эгаллаб, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар