22.09.2023 19:18
4525
Теглар
Темур Кападзе: «Тошкентда 0:10 ҳисобида ютқазган Ҳонконг бошқа эди»

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё ўйинлари 1-туридан ўрин олган Ҳонгконгга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоани ва мухлисларни табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Ноқулай ҳаво ўз сўзини айтади. Ёмғир рақибга ёрдам берди. 

Ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарлича вазиятлар бўлди. Гол уриб, рақибни тинчлантиришимиз мумкин эди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиздан сўнг Ҳонгконг охиригача курашди. 

Кичик ҳисоб? Тошкентда 0:10 ҳисобида ютқазган Ҳонгконг ва у жамоанинг мураббийи бошқа эди. Унда таркиб асосан ёш ўйинчилардан иборат эди», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда қатнашиши керак бўлган Афғонистон ва Сурия турнирга келмаслигини маълум қилган. Шу сабаб Ўзбекистон ва Ҳонгконг 25 сентябр куни яна бир ўйин ўтказиб, гуруҳ ғолибини аниқлашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар