«ПСЖ» ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп пул ишлаб олиши мумкин
УЕФА Чемпионлар лигаси 2023/24 йилги мавсумида «ПСЖ» гуруҳ босқичини барча клублардан кўпроқ даромад билан якунлаши мумкин.
The Telegraph нашрининг жорий мавсумдаги даромад тақсимоти бўйича мустақил прогнозларига таяниб хабар беришича, «ПСЖ» гуруҳ босқичи якунида (мукофот пулларидан ташқари) 75 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Бу иккинчи ўриндаги «Бавария»дан (66,5 миллион евро) 8,5 миллионга кўп.
Кутилаётган даромад бўйича 3-ўринда «Ман Сити» (64,5 миллион), тўртинчи ўринда «Барселона» (63,1 миллион) ва «Реал» (62,7 миллион) бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар