Жейми Каррагер: «Арсенал» дарвозасида Рэмсдейл бўлса, улар АПЛда ғолиб бўла олмайди»
Жейми Каррагер «Арсенал» дарвоза чизиғидаги рақобат ҳақида гапирди.
«Арсенал» дарвозасида Рэмсдейл бўлса, улар АПЛда ғолиб бўла олмайди. 100 фоиз! У дарвозада турса, бунинг иложи бўлмайди.
Рэмсдейл «Арсенал»да ўйнаб ҳам, Англия миллий жамоасидан чақирув ололмаяпти», – дейди «Ливерпул» собиқ сардори, ҳозирда ТВ эксперт сифатида ишлаётган Каррагер.
Маълумот учун, Рэмсдейл жорий мавсум АПЛда 4 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиқди. Сўнгги ўйинда эса Давид Райя майдонга тушди ва «Эвертон» билан баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар