21.09.2023 22:28
4662
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал-Ҳилол» ғалабани қўлдан чиқарди, «Ал-Иттифоқ» 90+3-дақиқадаги камбэк эвазига 3-ўринга кўтарилди

Саудия Арабистони Про лигаси 7-тури доирасидаги дастлабки уч ўйин якунига етди.

«Ал-Ҳилол» ОЧЛдан кейин ҳали ўзига келмаган кўринади. Жезуш шогирдлари бу турда турнир аутсайдерларидан бири «Дамак» майдонига сафар қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Малком ҳисобни очган бўлса, Станчу 2-бўлимдаги голи эвазига мезбонларга дуранг келтирди – 1:1. Ар-Риёд жамоаси 17 очко билан ҳозирча 1-ўринда бормоқда.

«Ал-Иттифоқ» эса ўз майдонида камбэк қайд этди. Вейналдум ва Мусса Дембеленинг голлари Жеррард шогирдларига муҳим ғалабани келтирди. Жорджиньо дубли эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлса, Дембеле 90+3-дақиқада дублини расмийлаштириб, жамоасини 16 очко билан 3-ўринга олиб чиқди.

«Ат-Таъвун» эса «Ар-Раэд»ни мағлуб этиб, 16 очко билан 2-ўринга кўтарилди.

 

Саудия Про лигаси. 7-тур

Дамак – Ал-Ҳилол 1:1

Голлар: 0:1 – 9 Малком, 1:1 – 68 Станчу.

Ал-Ҳилол – Буну, Ал-Брейк (Абдулҳамид, 65), Кулибали, Ал-Булайхи (Ал-Ҳамдан, 90), Ад-Досари (Аш-Шаҳрани, 46), Милинкович-Савич, Канно (Рубен Невеш, 46), Ад-Досари, Малком (Майкл Ричард, 65), Неймар, Митрович.

Ал-Иттифоқ – Ал-Таи 4:3

Голлар: 1:0 – 2 Вейналдум, 1:1 – 10 Менса, 1:2 – 36 Менса, 2:2 – 41 Дембеле, 2:3 – 54 Менса, 3:3 – 72 Вейналдум, 4:3 – 90+3 Дембеле.

Ал-Иттифак – Пауло Виктор, Ал-Отайби, Хендри, Ал-Хатиб, Ал-Шамрани (Yousef, 85), Вейналдум, Хендерсон, Хазази (Ал-Гамди, 63), Квайсон (Ал-Куикби, 70), Грэй, Дембеле.

Ат-Таъвун – Ал-Раэд 2:1

Голлар: 1:0 – 9 Жоао Педро, 2:0 – 16 Ал-Аҳмад, 2:1 – 39 Гонсалес.

Ат-Таъвун – Маилсон, Al Abdulrazzaq (Al-Ghamdi, 86), Жиротто, Ал-Салули, Ал-Ахмад, Muath, Флавио, Bahusayn (Madani, 80), Барроу (Аш-Шаммари, 86), Жоао Педро (Адам, 90), Матеус.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар