Моуриньо: «Рома финалда «Севилья»га енгилмаганди»
Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, «Рома» 2022/23 йилги Европа лигаси финалида мағлубиятга лойиқ эмасди.
«Фаолиятимнинг сўнгги кунигача айтаман, Будапештдаги финалда мағлуб бўлмадик. Буни мендан ҳар сафар сўрашганда такрорлайвераман.
Ўтган йилни мағлубият билан бошлаган эдик. Бу бизнинг гуруҳдан чиқишимизни қийинлаштирди ва ЕЧЛдаги жамоа билан ўйнашга мажбур бўлдик. Бу осон эмасди.
Бу янги мавсум, янги мусобақа. Биз барчасини қайтадан бошлаймиз. Мақсад кейинги босқичга чиқиш.
Гуруҳда ғолиб бўлиш биз учун жуда муҳим», - дейди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, «Рома» ЕЛдаги иштирокини «Шериф»га қарши баҳс билан бошлайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар