21.09.2023 16:46
3850
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона пастлади

ФИФА расмий сайти миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Сентябрь ойидаги натижаларга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда 75-ўринни эгаллаган. Сречко Катанец шогирдлари аввалги ойга нисбатан бир поғона пастлади. Вакилларимизнинг Осиё қитъасидаги ўрни эса ўзгармаган – 10-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳам ўнлик ўзгармади. Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Франция 2-ўрин, Бразилия 3-ўриндан жой олган. Фақатгина Италия Португалия билан ўрин алмашган.

Кейинги ўринларни Англия (4), Бельгия (5), Хорватия (6), Нидерландия (7), Португалия (8), Италия (9) ва Испания (10) ўнликдан жой олган.

Осиё жамоалари орасида эса Япония рейтингда 19-ўринга кўтарилиб, пешқадам саналади. Шунингдек, қитъада топ-10ликдан Эрон (21), Жанубий Корея (26), Австралия (27), Саудия Арабистони (57), Қатар (61), Ироқ (70), БАА (70), Уммон (73) ва Ўзбекистон (75) жой олган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида 74-ўринга кўтарилиб, охирги 5 йилликдаги энг яхши натижасига эришганди. Бунгача вакилларимиз 2018 йил февраль ойида 72-ўринга кўтарилган, шундан сўнг 95, 84, 83, 82, 77-ўринларни эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 10 сентябр куни АҚШга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди, 13 сентябрда эса КОНКАКАФ чемпиони Мексика миллий жамоаси билан дуранг (3:3) қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар