«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана «Бавария»га учралган мағлубиятдан (3:4) кейин ўйиндаги хатоси учун айбни ўз бўйнига олди.
Камерунлик дарвозабон 28-дақиқада Лерой Саненинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини қайтаришда хатога йўл қўйиб, ҳисоб очилишига сабаб бўлди.
«Ўйинни яхши бошлагандик. Аммо менинг хатомдан кейин ўйиндаги назоратни йўқотдик. Бу мен ва жамоа учун қийин ҳолат.
Бу менга дарс бўлиши керак ва янада кучлироқ бўлишим шарт. Шунга қарамай, жамоа ўтказиб юборилган голдан кейин ўйинга қайтгани хурсанд қилди.
Бу ерда ҳали кўп нарсани исботлашимга тўғри келади. «Манчестер Юнайтед»даги стартим ўзим истагандек бўлмади. Бу фаолиятимдаги энг ёмон ўйинлардан бири.
Ҳозир биз учун қийин давр. Янада бирлашишимиз ва кўпроқ меҳнат қилишимиз керак», - дейди Онана учрашувдан кейин журналистлардан ўйин ҳақида фикр билдиришини сўраб.