19.09.2023 09:15
13251
Теглар
Жорже Жезуш: «35 йиллик фаолиятимда «Навбаҳор»дек кўп вақт чўзадиган жамоани кўрмаганман»

«Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорже Жезуш ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Навбаҳор» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«35 йилдан бери мураббийман. Ҳеч қачон «Навбаҳор»дек кўп вақт чўзадиган жамоани кўрмаганман. Ўйинни тўхтатиш учун бир вақтнинг ўзида майдонга 2-3 футболчи йиқилиб тушди. Ҳар 5 дақиқада шундай бўлди. Натижадан ташвишланмаяпман, чунки майдонда футбол йўқ эди. 

Футболни хоҳламаган жамоага қарши ўйнадик. Ҳакам ҳам бу борада уларга ёрдам берди. Мен учун ҳакам рақибимиз билан бир хил даражада», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради O'Jogo.

Маълумот ўрнида, таркиби 260 млн евро бўлган Саудия клуби футболчилари 10 млн еврога баҳоланган «Навбаҳор»ни мағлуб этолмагач, жамоа мухлислари Жезушнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар