ОЧЛ. Игорь Сергеев тўп сураётган «Патум Юнайтед» турнирни мағлубият билан бошлади
ОЧЛ 1-тури доирасида I гуруҳи доирасидаги ўйинлар якунига етди.
Игорь Сергеев тўп сураётган Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби Жанубий Кореяда «Ульсан Ҳюндай» меҳмони бўлди. Ўйинда Адамнинг ҳет-трики мезбонларга ғалаба келтирди. Шу куни ўзбекистонлик ҳужумчи жамоаси сафида 90 дақиқа тўп сурди
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Марсиньанинг голи «Кавасаке Фронтале»га сафарда «Жоҳор Дарул Таъзим» устидан ғалаба келтирди.
ОЧЛ. 1-тур. I гуруҳи.
«Ульсан Ҳюндай» (Ж.Корея) – «Патум Юнайтед» (Таиланд) 3:1
Голлар: Адам 28, 73, 78 – Стюарт 41.
«Жоҳор Дарул Таъзим» - «Кавасаке Фронтале» 0:1
Гол: Марсиньа, 45.
Сергеев тўп сураётган жамоа 2-турда 3 октябрь куни «Жоҳор Дарул Таъзим»ни қабул қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар