«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Эмполи» билан баҳс (7:0) 17 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтганидан нолиди. Чунки жамоа 21 сентябр, пайшанба куни Европа Лигаси доирасида «Шериф»га қарши ўйнайди.
«Ҳозир атиги 3 марказий ҳимоячимиз бор. Санчес 45 дақиқа ўйнади, Дибала бироз кўпроқ. Шунингдек, биз омадсизмиз, чунки якшанба куни миллий чемпионатда ўйнаймиз ва кейин пайшанбада ЕЛда — А Серия раҳбариятидаги кимдир мени ёқтирмайди.
ОАВ нималигини, матбуотнинг айрим мухлисларга таъсирини жуда яхши тушунаман, лекин мен учун биз бир неча ҳафта олдин одамлар гапираётган жамоа эмасдик. Йирик ғалабадан сўнг ҳам фавқулодда бошқа жамоага айланиб қолмадик.
Биз ривожланиш салоҳиятига эга жамоамиз. Мақсадимиз — фақат ўйиндан ўйинга ўтиб, ғалаба қозониш», — дея португалиялик мураббийнинг сўзларини келтиради Pazzi Di Fanta.