«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 5-туридан ўрин олган «Борнмут» (0:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Хурсандман деб айта олмайман, лекин жуда муносиб ўйин бўлди. Ўйлайманки, ғалабага биз кўпроқ лойиқ эдик. Яхши вазиятлар яратдик, биринчи бўлимда 20-30 дақиқадан сўнг гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо уддасидан чиқа олмадик.
12 нафар жароҳат олган ва асосий таркибда миллий жамоага бормаган 3 футболчи ўйнаганини ҳисобга олсак, жамоа яхши ишлади, деб айтишим мумкин.
Ҳужумдаги самарадорлигимизни исботлашимиз керак. Хотиржам бўлиш керак, аммо бундай шароитда бу ҳар доим ҳам осон эмас. Ҳеч кимни айблашнинг ҳожати йўқ.
Мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлди, лекин мен ташвишланмайман, чунки нима қилаётганимизни биламиз. Жароҳатланганлар қайтса, натижага таъсир ўтказа оладиган футболчиларни алмаштириш имкониятига эга бўламиз ва машғулотларда юқори рақобат бўлади. Қачонки бизда кўпроқ ўйинчилар бўлса, ғалаба қозониш учун кўпроқ имкониятлар бўлади», — деди лондонликлар устози Sky Sports эфирида.