18.09.2023 16:51
4394
Максим Шацких — «Ал Айн» билан ўйин, ОЧЛдаги мақсад, рақиблар ва куз-баҳор тизимининг қулайлиги ҳақида

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Ал Айн» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Эртага узоқ кутилган баҳсни ўтказамиз. 1,5 йилдан сўнг яна бу турнирда ўйнамиз. Яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб тажрибали. Қизиқ ўйин кўрамиз.

Осиё ўйинларига кетган футболчиларнинг (Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Ҳожимат Эркинов) йўқлиги? Алмаштириб бўлмас ўйинчилар йўқ. Футболчиларимиз етарли. 

ОЧЛдаги мақсад? Камида гуруҳдан чиқиш. Кейин мақсадлар ўзгаради. 

Ўйин «Бунёдкор» стадионида ўтиши? Машғулот ўтказдик — майдоннинг ҳолати яхши. Муҳими, мухлисларимиз қаршисида ўйнайми ва улар ажойиб атмосфера яратиб беришса керак. 

«Ал Айн» гуруҳдаги энг кучли рақибми? ОЧЛда оддий жамоалар йўқ. Барчани ўрганиб чиқамиз, фақат «Аҳал»га қарши ўйинлар қийин кечиши аниқ, чунки улар ҳақида маълумот кам.

Куз-баҳор тизими?  Ҳозиргиси қулайроқ. Чунки ҳозир анча яхши формадамиз. Плей-оффга чиқсак, кейин муаммолар бўлиши, футболчилар формада эмаслиги билиниши мумкин. 

Черансиз «Пахтакор» бошқача эканлиги? Бизда вариантлар бор.  Доим ўзгаришлар қилишга тайёрмиз ва эртанги ўйинда ҳам буни кўрасиз», — дея Шацкихнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

«Пахтакор» — «Ал Айн» баҳси эртага, 19 сентябр куни «Бунёдкор» стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар