18.09.2023 15:44
4887
Теглар
Альфред Шрёдер: «Пахтакор» — Ўзбекистоннинг 1-рақамли жамоаси ва ОЧЛда ҳам катта тажрибага эга»

«Ал Айн» бош мураббийи Альфред Шрёдер ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Бу ерга келганимиздан хурсандмиз. Чемпионлар Лигасининг 1-турини ёқимли шаҳарда ўтказамиз. «Пахтакор» — кучли рақиб, Ўзбекистоннинг 1-рақамли жамоаси ва бу турнирда ҳам катта тажрибага эга. Уларнинг бир неча ўйинларини кўриб чиқдик. Қизиқарли баҳс бўлади. Уйга ижобий натижа билан қайтишга умид қиламиз.

Нафақат «Пахтакор», гуруҳдаги учала рақиб («Ал Фейҳа» ва «Аҳал» ҳам бор) ҳам кучли. Муҳими футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоаларга қарши ўйнаймиз. 

Жароҳатланганлар? Ҳамма сафда. Бу борада муаммо йўқ. 10дан ортиқ легионеримиз бор ва кимлардан фойдаланишимизни (5+1 лимити бор) ўйин куни биласиз. 

ОЧЛ ва ЕЧЛ ўртасидаги фарқ? Таққослашни ёқтирмайман», — дейди «Барселона» ва «Аякс» каби клубларда ишлаган мутахассис. 

«Пахтакор» — «Ал Айн» баҳси эртага, 19 сентябр куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар