«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Александар Митрович Саудия Арабистони чемпионати ҳақида гапирди.
Сербиялик форвард Саудия Про лигасидаги 4 ўйинда 5та гол киритиб, тўпурарлар қаторида бормоқда.
– Cаудиядаги фаолиятдан қониқяпсизми ёки АПЛни соғиндингизми?
– «Ал-Ҳилол»дан таклиф олганимдан кейин оилам билан маслаҳатлашгандим. Буни рад этиб бўлмасди. Англияда кўп йиллар ўйнадим, у ерни қўмсаётганим йўқ.
Ниҳоят, фаолиятимда топ-клубда тўп сураётганимдан хурсандман. Бу ерда «Ал-Ҳилол» Европадаги «Реал»дек.
Саудия Про лигаси ҳали АПЛ даражасида эмас, аммо ҳозирги ўсиш темпи билан келажакда Премьер-лига даражасига кўтарила олади. Саудиялик мухлисларнинг футболга қизиқишидан қойил қолдим, бу даражада эканини тасаввур қилмагандим», - дейди Митрович La Gazetta della Sport нашрига.