17.09.2023 14:17
3451
Аббосбек Файзуллаев: «Қайси чизиқда ўйнашни фарқи йўқ, майдонга туширилишим – энг асосийси»

ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев РПЛ 8-тури доирасидаги «Крилья Советов»га қарши ўйиндан (2:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонлик яримҳимоячи москваликлар сафида захирадан майдонга тушиб, жамоасининг 2-голига ҳаммуаллифлик қилди ва клуби дуранг қайд этди. Учрашувдан кейин эса Файзуллаев ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Қайси чизиқда тўп суришимнинг фарқи йўқ, майдонга туширилишим – энг асосийси. Ўйинимдан қониқдимми? Қониқдим, аммо янада яхшироқ ўйнай олишимни биламан. Ғалаба голини кирита олсам, янада яхшироқ бўларди. Энди кейинги ўйинларда шунга ҳаракат қиламан.

Ўзбекистон олимпия жамоаси сафидаги голлар менга ишонч берадими? Ҳа, голлар ҳар доим ўзингга бўлган ишончни оширади», - дейди Файзуллаев ўйиндан кейин «Чемпионат.com» мухбири билан интервьюда.

Маълумот учун, ЦСКА бу дурангдан кейин 12 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар