Тухель «Байер» билан дурангдан сўнг: «Бавария» дастлабки 20 дақиқада ўйинни ҳал қилиши мумкин эди»
Томас Тухель «Бавария»ни «Байер»га қарши ўйинда (2:2) назоратни йўқотганликда айблади.
«Дастлабки 20 дақиқани яхши ўтказдик ва ўйинни ҳал қилишимиз мумкин эди, лекин кутилмаганда кейинги 20 дақиқада ёмон ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам воқеалар худди шундай ривожланди: гоҳ назоратга эга бўлдик, гоҳида ҳеч нарсани назорат қилмадик.
Якунда омадли зарба бериб, иккинчи голни ургандик, аммо шундан сўнг бизга қарши оғир қарор қабул қилинди.
Ҳакам ҳуштак чалмади (Ҳофманн «Бавария» жарима майдончасида йиқилганидан кейин) ва, менимча, бунда ВАР аралашиб пенальти белгилашга ҳожат йўқ эди. Лекин ҳозир нима дейишимнинг аҳамияти йўқ», — деди Мюнхен клуби устози
Беллашувни Даниэл Шлагер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар