16.09.2023 17:10
13438
Роналду «Ювентус»ни судга беришга қарор қилди

Криштиану Роналду пул учун «Ювентус»ни судга беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Турин клуби билан яширин келишувга эга бўлиб, «Ювентус»га коронавирус даврида маош тўлашни кечиктиришга рухсат берганди. Аммо клуб келишув доирасида форвардга ваъда қилинган 19,9 млн еврони ҳали ҳам ўтказмаган. Улар Криштиану кетган тақдирда ҳам пул тўлашга ваъда беришганди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Роналду Турин прокуратурасидан ҳужжатлар сўраб, судга мурожаат қилишга қарор қилган.

Ўз навбатида Пауло Дибала «Ювентус» билан муносабатларни суддан ташқарида ҳал қилди, клуб 3 млн евро қарзни тўлашга рози бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар