Ўзбекистон Поло федерациясининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Халқаро поло федерациясининг расмий мусобақаларни ўтказиш бўйича талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистонда поло бўйича мусобақаларни кўпроқ ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, поло мусобақаларини ўтказишнинг ягона республика режасини тасдиқлаш ҳамда мамлакатда бу спорт турини оммалаштирувчи ва ривожлантирувчи манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш зарурлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Хусусан, овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон фоло федерацияси раҳбариятининг таркиби тасдиқланиб, унга кўра, Иззатилла Нигматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Поло федерацияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Иззатилла Зиявиденов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимининг қурилиш, кокмуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ҳам ишлаб келмоқда