Фабио Гроссо — «Лион» бош мураббийи
Фабио Гроссо «Лион»га қайтди.
Италия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лоран Блан ўрнига бош мураббий лавозимини эгаллади. Унинг шартномаси мавсум охиригача амал қилади ва яна бир йилга узайтириш эҳтимоли бор.
Гроссо футболчилик фаолиятида 2007 йилдан 2009 йилгача «Лион»да ўйнаган.
2006 йилги жаҳон чемпионининг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуби «Фрозиноне» бўлиб, у ерда 2021 йилдан 2023 йилгача ишлаган ва жамоани А Серияга олиб чиққан.
«Лион» Лига 1нинг 4-туридан кейин 1 очко билан сўнгги — 18-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар