Осиё Ўйинларига йўл оладиган Ўзбекистон олимпия жамоасининг таркиби эълон қилинди.
23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида ўтказиладиган қитъанинг энг йирик спорт мусобақасига Ўзбекистон олимпия жамоаси 22 футболчи билан йўл олади. Бош мураббий Темур Кападзе 22 футболчи киритилган таркибга Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевни қўшмаган. Бунга турнирнинг ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабабли ўйинчиларнинг клублари – «Ланс», ЦСКА ва «Рубин» қўйиб юбормагани билан боғлиқ.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Ўйинлари учун таркиби:
Мусобақа ташкилий қўмитаси гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсларнинг ўтказилиш вақтини маълум қилган. Унга кўра, вакилларимиз 1-турда Афғонистон, 2-турда Ҳонгконг, 3-турда Сурияга қарши майдонга тушади. Барча ўйинлар «Шангченг Стадиум»да бўлиб ўтади. Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
«С» гуруҳи
1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (20 сентябрь, соат 13:00)
2-тур: Ўзбекистон – Ҳонгконг (22 сентябрь, 16:30)
3-тур: Ўзбекистон – Сурия (25 сентябрь, 13:00).